date
views 63

Фурқатбек Ёқубов бразилиялик рақибини нокаутга учратди

Фурқатбек Ёқубов бразилиялик рақибини нокаутга учратди
АҚШнинг Аризона штатидаги «Arizona Financial Theatre» мажмуасида ММА бўйича LFA 196 турнирида ўтказилди.

Ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Фурқатбек Ёқубов (15-4) октагонга кўтарилди. Ҳамюртимиз бразилиялик Флавио де Куейрозни (14-5) иккинчи раундда нокаутга учратди. Жанг ўта енгил вазн (57 кг) тоифасида ташкил этилди.

Шу тарзда Фурқатбек Ёқубов ММАдаги 15-ғалабасини қўлга киритди. Жангдан кейин у Дэйна Уайтдан UFC шартномасини сўради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фурқатбек Ёқубов бразилиялик рақибини нокаутга учратди