
Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов сайтимизга кичик интервью берди.
- Чемпионлик билан табриклаймиз. Чемпионлик таъми қандай экан?
- Раҳмат. Биз йил бошиданоқ ўз олдимизга чемпионлик мақсадини қўйгандик. Яратганга шукр, бугун ушбу натижага эриша олдик. "Насаф" ва қашқадарёликларни чемпионлик билан табриклайман.
- Сиз учун энг қийин ўйин қайси бўлди?
- Аниқ бир ўйинни айтиб ўта олмайман. Ҳар бир учрашув ўзига яраша қийин бўлди. Ҳар бир баҳснинг меваси - ширин чемпионлик бўлди.
- Сиз учун Суперлигадаги энг яхши ўйинчи ким бўлди?
- Бундай номзодлар кўп-ку. Масалан, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров ва бошқалар.
- Кейинги йил мухлисларни хурсанд қиладиган гап айтасизми? Легионерга айланишингиз барча ўзбек футболининг ишқибозларини хурсанд қилиши аниқ.
- Келинг, олдиндан бир нарса демайлик. Бироз вақт ўтсин. Худога шукр "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлдим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар