Хабарингиз бор, 5 ноябръ куни Тошкентда ҳаваскор ММА бўйича IMMAF доирасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олганди. Кеча 9 ноябрь куни 18-20 ёш ва катталар ўртасидаги дунё биринчилигининг дастлабки финал баҳслари ўз якунига етди. Яъни катталар ўртасидаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Медаллар жамғариш бўйича 3 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси етакчи бўлди. 2- ўрин 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиққан Тожикистон терма жамоасига насиб қилган бўлса, 3 та олтин, 1 та кумуш билан украиналиклар кучли учликка якун ясаб беришди.
Қуйида, ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медални қўлга киритган спортчилар: 1. Тиллаев Жамшид 61.2 кг 2. Рашидов Зафар 65.8 кг 3. Анваржонов Асрорбек 97 кг.
Кумуш медални қўлга киритган спортчи: Усмонов Қарши 52.2 кг.
Бронза медални қўлга киритган спортчилар: 1. Хаитматов Фирдавс 56.7 кг 2. Шукуров Шамшод 93 кг 3. Қодиров Исломбек 97 кг 4. Мухторов Хумойиддин +97 кг 5. Кадирова Наталя 47.6 кг 6. Жуманова Ўғилой 70.3 кг 7. Казакбаева Гулсара 74.8 кг 8. Юлдашева Машхура 79.4 кг.
Бугун "Ҳумо" аренасида 18-20 ёш тоифасида финаллар ўтказилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, ММА бўйича жаҳон чемпионатларида иштирок этишни бошлагандан буён ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатларида бундай натижага яқин ҳам келмаган эди. Ушбу муваффақият билан спортчилар, уларнинг мураббийларии, мутасаддилар борингки барча меҳнат қилганларни муборакбод этамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”