Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев Москванинг ЦСКА клуби етакчиси экани кундек равшан. “Армиячилар”нинг олдинги чизиқдаги муваффақияти кўп жиҳатдан ҳамюртимизнинг ўйинига боғлиқ.
Жорий мавсум Россия чемпионатида юқори ўринлар учун курашиши кутилган ЦСКА мухлису мутахассислар ишончини тўлиқ оқлай олмаяпти. Россия футболини ёритиб келаётган football24.ru портали ЦСКА ушбу чемпионатда дуч келаётган энг катта муаммоларни аниқлаб чиқди.
- Жамоанинг юқори ўринларга кўтарилмаётганига топ жамоаларга қарши ўйнашни билмаслик, Миралем Пьяничнинг келиши туфайли тактик схемаларнинг ўзгариши, Файзуллаевнинг муҳим учрашувларда “йўқолиб” қолаётгани, ҳужум чизиғининг самарадорлиги пастлиги кўрсатилмоқда. Хусусан, нашр экспертлари Аббосбек Файзуллаев ҳақида қуйидаги таҳлилни келтирди.
Ўзбекистон ва Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номига сазовор бўлган Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида атиги икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, холос. Бундан ташқари, жамоадошларига тўрт маротаба голли пас узатишни уддалади.
21 ёшли футболчи ҳар бир учрашувда рақиб дарвозаси томон ўртача икки маротаба зарба йўллайди ва худди шунча якуний зарба учун пас узатади.
Аббос ёздаги пасайишдан кейин ўйинини тўғрилаб олгани қувонарли, лекин кучли рақибларга қарши майдонда “йўқолиб” қолмоқда.
Мисол учун, “Спартак” билан бўлган баҳсда ўзбек ўйинчиси рақиблари Пруцев ва Умяровга яккама-якка беллашувларнинг олтитасидан фақат биттасида устун келди. Жамоадоши Иван Обляковни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқара олмади, унинг пасини Наиль Умяров тўсиб қўйди. Бутун беллашув давомида 35 маротаба тўпга тегинди, бир марта ноаниқ зарба берди.
“Локомотив”га қарши пойтахт дербисида Файзуллаевни “топа олмадик”. Битта ноаниқ зарба, тўққизта яккакурашда иккита устунлик, рақибни уч маротаба алдаб ўтишга уриниб, бирортасини уддалай олмади.
Амалдаги чемпион “Зенит”га қарши баҳсдаги аҳвол бундан ҳам ёмон. Аббос ўз жарима майдончаси олдида қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга олдириб қўйди ва питерликлар бундан унумли фойдаланиб, ғалаба голини урди.
Москванинг “Динамо” жамоасига қарши кечган учрашувни Аббоснинг фойдасига ёзиш мумкин. Файзуллаев супергол урди, тўпни бор йўғи саккиз маротаба йўқотди холос. Рақиб ҳимоя чизиғини анча қийнади. Лекин бу кучли жамоаларга қарши бошқа ўйинлардаги вазиятни ўзгартириш учун етарли эмас.
“Бавария” сингари Европанинг кучли клубларига топ-жамоаларга қарши мунтазам ва ҳар бир учрашувда барқарор ва сермаҳсул ўйин кўрсатадиган футболчилар керак. Ҳозирча, Аббосбек Файзуллаев бу хусусияти билан мақтана олмайди, - деб ёзмоқда football24.ru портали.
Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2023 йилнинг августидан бери ЦСКА шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бугунги кунда ўзбек легионерининг трансфер суммаси 6 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич бўйича Файзуллаев Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”