
Италия чемпионатида яна бош мураббий истеъфоси кузатилди. “Рома” бир ярим ой муқаддам иш бошлаган хорватиялик мураббий Иван Юрични истеъфога чиқарди.
Бунга А Сериянинг 12-туридан ўрин олган учрашув сабаб бўлди. “Бўрилар” ўз мухлислари кўз ўнгида “Болонья”дан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов 58-дақиқада захирадан ўйинга қўшилиб, жамоасининг ўйинини кучайтира олди ва ҳар икки голда бевосита иштирок этди.
Италия футболини ёритиб келаётган vocegiallorossa.it портали “Рома” футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Свилар 5: “Болонья”нинг учинчи голида дарвозабоннинг яққол хатоси бор.
Манчини 6: Бошида яхши ҳимояланди. Лекин римликлар дарвозасига киритилган биринчи голга у ҳам жавобгар. Иккинчи бўлимда Эл-Шааравига голли пас узатди.
Ндика 5,5: Ўйин аввалида рақиб ўйинчиси Сантьяго Кастрога қарши яхши ўйнади. Бироқ кейинчалик қийинчиликларга дуч келди.
Анжелино 5: Ҳужумларга яхши қўшилди. Римликларнинг иккинчи голида иштирок этди. Лекин ҳимояланишда етарли даражада ишончли ўйнамади.
Челик 4: Ўйинда умуман ўзини кўрсата олмади. 61-дақиқада ўрнини Далга бўшатиб берди.
Даль 6: Анча фаол ўйнади. Ишлари юриша бошлаганга ўхшайди.
Кристанте 4: Уринишларига қарамай, кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бошқа жамоадошлари каби анча бўш ҳаракат қилди.
Коне 5: Унинг ҳаракатлари эвазига “Рома” биринч бўлимда гол уришга яқин келди. Сулени қулай позицияга чиқарди.
Эл-Шаарави 7: Биринчи бўлимда деярли кўриниш бергани йўқ. Лекин ўйиннинг иккинчи ярмида иккита гол билан жамоани жонлантира олди.
Суле 3: Яна бир ўта бўш ўйин. Олдинги чизиқда ҳеч нарса қила олмади ва 58-дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.
Шомуродов 6: Жуда фаол ўйнади, енгил ҳаракатланди ва римликларнинг ҳар икки голида бевосита иштирок этди. Эл-Шааравининг иккинчи голига ассистент бўлди.
Пизилли 5,5: Ўйинни яхши бошлади, узоқ масофадан кучли зарба берди, лекин голдан дарак йўқ. 61-дақиқада ўрнини Бальданцига бўшатди.
Бальданци 5,5: Бор кучи билан ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилди. Бироқ жамоасига етарли даражада ёрдам бера олмади.
Довбик 3: Майдонда умуман кўринмай қолди.
Юрич 3: “Рома” шу куни яна чўкди. Бу мутахассис жамоа ўйинчилари билан етарли даражада муносабат ўрната олмади. Мағлубиятлар унинг зиммасида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар