19:26 / 15.11.2024
17

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирнинг рапид йўналишида 4-ўринни эгаллади

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирнинг рапид йўналишида 4-ўринни эгаллади
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess Индиа турнири бўлиб ўтмоқда.

Олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2742) ҳам бош соврин учун баҳс олиб борди.

У бугун, 15 ноябрь куни Магнус Карлсен (2825) га қарши дона сурди. Қизғин кечган баҳс дуранг билан якунланди.

Фото: Uzchess
Шундай қилиб, Tata Steel Chess Индиа турнири рапид қисми якунига етди. Натижаларга кўра, Магнус Карлсен 2 очко фарқ билан 1-ўрин ҳамда 10 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.

Нодирбек Абдусатторов эса 5 очко 4-ўринни эгаллади ва 2 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.

Эндиликда Абдусатторов турнирнинг блиц қисмида баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Октябрь ойининг сўнгги кунларида Лондонда шахмат бўйича WR Chess Masters мусобақаси бўлиб ўтди. Дастлабки босқичда Александра Костенюк билан ўйинда ғалаба қозонган Нодирбек Абдусатторов чорак финалда франциялик Максим Ваше-Лаграв билан баҳсда мағлуб бўлиб, мусобақани эрта якунлади.

3—12 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган турнирда Нодирбек Аласкан Книгҳц жамоаси номидан қатнашди ва турнирни иккинчи ўринда тугатди.

Октябрь ойи сўнгида эълон қилинган FIDE рейтингида Нодирбек Абдусатторов (2777) 6-ўринда қайд этилди. У аввалги ойда ҳам шу ўринда қайд этилган эди, аммо бу сафар у рейтинг очколарини 6 очкога камайган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирнинг рапид йўналишида 4-ўринни эгаллади