
Фото: ЎФА матбуот хизмати
ОФК томонидан ўтган йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида Аббосбек Файзуллаев “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” сифатида эътироф этилган эди.
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Вьентьян шаҳрида бўлиб турган футболчига ЎФА раҳбарияти томонидан ушбу мукофот топширилди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати
AFC Awards 2023 тақдирлаш маросимида ўзбекистонлик футболчидан ташқари япониялик Кагу Навата (“Камигаку U-18”) ҳамда Жанубий кореялик Бае Жун Ҳо (“Сток Сити”) ушбу мукофотга номзодлар қаторида тилга олинган эди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев кеча, 14 ноябрь куни Қатарга қарши бўлиб ўтган ўйинда “дубль”га эришганди.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон МТЖ КХДРга қарши сафар учрашувида иштирок этиш учун Лаос пойтахти Вьентьян шаҳрига етиб келди.
КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар