Фото: FIFA
Халқаро футбол федерацияси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги кубогини намойиш қилди. Ушбу соврин 2025 йилги турнир ғолибига топширилади. Мукофот Американинг ҳашаматли заргарлик уйи Tiffany & Cо билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Майамида бўлиб ўтади.
2025 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этади. Европадан 12 та жамоа, Жанубий Америкадан 6 та, Африка, Осиё ва КОНКАКАФдан 4 тадан ва Океаниядан битта жамоа иштирок этади. Турнирнинг илк мезбони Америка Қўшма Штатлари бўлади.
FIFA президенти Жанни Инфантино бу борада ўз фикрларини билдириб ўтган эди: “Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати профессионал клублар футболининг энг юқори чўққиси бўлади. АҚШ турнирнинг янги форматини ўтказиш учун идеал жой”.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йил охирида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ва унда “Манчестер Сити” ғолиб бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда