
Фото: Евро-Футбол
Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.

Хаби Алонсо. Фото: Federico Gambarini/dpa/picture-alliance
Манбага кўра, Алонсога «Манчестер Сити» ҳам қизиқмоқда, аммо испан мутахассиси «Реал»ни танлайди. У ўзи билан яримҳимоячи Флориан Вирцни ҳам Мадридга олиб келиши мумкин.
Германия чемпионатида «Байер» 10-турдан сўнг 17 очко билан 4-ўринда кетмоқда. Ўтган йилги мавсумда клуб ўз тарихида биринчи марта Германия чемпионлигини қўлга киритганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар