“Барселона” ўйинини ижобий томонга ўзгартира олган янги бош мураббий Ханс-Дитер Флик жамоада қатъий тартиб-интизом ўрнатишга алоҳида эътибор қаратаётгани маълум бўлди.
Испан оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, германиялик мутахассис франциялик легионер Жуль Кундени бир неча маротаба жаримага тортган.
Бунга тажрибали ҳимоячининг машғулотларга кўп кеч қолаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Флик Кундедан ташқари бирор бошқа футболчига ҳали жазо чораларини қўллагани йўқ.
Манбанинг таъкидлашича, Жюль Кунде илк бор ўйиндан олдин кўрсатма бериш жараёнига кеч келган. Кейин “Алавес”га қарши беллашувга икки дақиқа кеч келгани учун захирада олиб қолинди. Учинчи ҳолатда “Эспаньол” билан баҳсга бир дақиқа кечикди ва мураббийдан гап эшитди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)