Фото: “Тҳе-AFC
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “ЦСКА” клуби футболчиси YouTubeдаги “Қобилжонов” каналига берган интервьюсида футболчининг душмани ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Футболчининг энг катта душмани бу пул ва машҳурлик ҳисобланади. Бу иккиси қўшилиб кетган бўлади. Футболчи машҳур бўлгач, ўзини тутиши ўзгариб қолади ва муомаласи ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун, ўйлайманки инсон аввало яхши инсон бўлиши керак.
Уйда дадам ва тоғам доимо таъкидлайдиган гап бор. “Яхши футболчи бўлишдан олдин, биринчи навбатда яхши инсон бўлишинг керак”, дейди. Агар яхши футболчи бўлсанг-у, одамгарчилигинг бўлмаса, ҳеч ким сени ҳурмат қилмайди. Ўйининг зўр бўлмаса ҳам инсонийлигинг юқори бўлса, одамлар орасида ҳам ҳурматинг баланд бўлади”, дейди Ўзбекистон терма жамоаси футболчи.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган 6-тур доирасида КХДРга қарши учрашувда ғалаба голини киритган эди. 14 ноябрь куни бўлиб ўтган Қатарга қарши учрашувда Аббосбек дубль қайд этди.
Аввалроқ “ЦСКА“ клуби футболчиси бир ойда қанча сарф қилиши ва “Пахтакор”даги маошини очиқлаган эди.
Аббосбек Файзуллаев — 21 ёшда. Миллий жамоа сафида 2023 йилдан бери тўп сурмоқда. Аббосбек Файзуллаев 23 та учрашувда майдонга тушди ва 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Футболчи Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?