00:24 / 22.11.2024
15

Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”

Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”
Икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳаваскор боксдаги фаолиятига якун ясади.

Биг Узбек энди бор эътиборини профессионал боксга қаратиши айтилганди. Боксчи МОҚ матбуот хизматига берган интервьюсида терма жамоада ўрнига кимни муносиб номзод деб билишини айтди.

Жамоамизда кучли ва иқтидорли йигитлар кўп. Шахсан ўз фикримни айтадиган бўлсам, Жаҳонгир Зокиров асосий боксчига айланса керак. Унда бу учун барча имконият, куч ва техника етарлича. Унинг келгуси Олимпиадада ҳам натижа кўрсатишига ишонаман”, дейди Баҳодир Жалолов.

– Сиз учун профессионал боксда энг оғир вазнда қайси йўналиш камари нуфузлироқ?
- Ҳамма камарнинг ўзига яраша тарихи, нуфузи бор. Мен учун улар орасида WBC йўналиши кўпроқ қизиқиш уйғотади. Чунки кўп чемпионлар яшил рангдаги шу камарни орзу қилишган. Шунинг учун WBC камари нисбатан обрўлироқ туюлади.

– Профессионал боксда камар қўлга киритишингиз учун қанча вақт керак деб ўйлайсиз?
- Ҳозир ҳеч нарса деб бўлмайди. Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан. Балки бу яқин ойларда бўлиб кетар. Балки 1 йил ёки 2 йил талаб этилар, билмадим. Айтганимдек, вақт бўйича ҳеч нарса деб бўлмайди. Лекин мен доим бунга тайёр тураман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”