“Рома” раҳбарияти жамоада катта ўзгаришлар қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Вазиятни ўнглаш учун римликлар наздида катта ҳурматга эга бўлган Клаудио Раньери бош мураббийликка олиб келинди.
73 ёшли мутахассис жамоани мавсум охиригача бошқаради, кейин ишини бошқа ҳамкасбига топшириб, ўзи спорт ишларида клуб хўжайинларига маслаҳатчилик қиладиган бўлди.
Клуб хўжайинларининг бундай қарорга келгани бежиз эмас, албатта. “Рома” ёзги трансферлар вақтида А Сериянинг янги ўйинчилар учун энг кўп харажат қилган клубларидан бири бўлди. Лекин жамоанинг мусобақа жадвалидаги ўрни ва ўйин даражаси мақсадларга мос эмаслиги ҳамда харажатлар ўзини оқламаётганини кўрсатмоқда.
Рим клуби мухлислари катта иштиёқ ва ишонч билан кутиб олган янги ўйинчилардан деярли ҳеч бири ўзини кўрсата олмади. Фақатгина Артём Довбик айрим учрашувларда гол уриб, ўзининг трансфери у қадар омадсиз эмаслигини исботлашга уринмоқда.
Пойтахтликларга қимматга тушган аргентиналик Матиас Суле энг омадсиз трансферлардан бири сифатида танқидларга учрамоқда.
“Рома” фаолиятини ёритиб келаётган romaforever.it портали эксперти Лука Мугнайоли ўз мақоласида ўзини оқламаган ушбу трансфер ҳақида ёзди.
- “Рома” ёзда Матиас Сулени олди. Кўпчилик аргентиналик ҳужумкор футболчининг Тригорияга келишини энг яхши трансферлардан бири сифатида баҳолади. Рим клуби мухлислари Суленинг мавсум қаҳрамонига айланишини кутишди.
Клуб мутасаддилари эса, Матиас Суле бугунги кунда “Рома”нинг асосий юлдузи ҳисобланган ҳамюрти Пауло Дибалага муносиб ўринбосар эканини таъкидлади. Ёзда Дибалани Саудия Арабистони клублари катта сумма тикиб, олиб кетмоқчи бўлганди. Бироқ сўнгги паллада амалдаги жаҳон чемпиони Италия пойтахтида қолишни маъқул кўрди ва Осиёга кўчиб ўтишдан бош тортди. Бу ўз навбатида, “Рома” мураббийлар штабини Суле ва Дибаладан бир вақтда фойдаланиш учун янги тактик схемаларни топиш ва уни жамоа ўйинига сингдиришга мажбур қилмоқда.
Суле аслида “Ювентус”га тегишли ва ўтган мавсумда ижара асосида “Фрозиноне”да ўйнаб, ўзини кўрсатди. Римликлар бу трансфер учун 30 миллион евродан (26+4 миллион евро+бонус) воз кечди. Бу сармоя ҳали самара бергани йўқ.
Суле А Серияда 9 маротаба майдонга тушиб, 525 дақиқа ичида битта гол урди холос. Аргентиналик юлдуз бу гол уришда Элдор Шомуродовдан устун эмас. Ўзбек футболчиси миллий чемпионатда олтита ўйинда жами 79 дақиқа тўп тепиб, битта гол ва яна бир бор ассист қайд этди.
Матиас Суленинг маошини жуда катта, деб бўлмайди. У бир мавсум учун 2 миллион евро олади. Бу суммани унинг майдонда ўтказган 525 дақиқага бўлсак, унинг ҳар дақиқа ўйини “Рома”га 3809 еврога тушяпти, - деб ёзмоқда romaforever.it портали эксперти Лука Мугнайоли.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ҳам ўтган мавсумда ижара асосида “Кальяри”да ўйнади. Ёзда Рим клубига қайтган легионеримизни ўша пайтдаги бош мураббий Даниэле де Росси клубда олиб қолишга қарор қилганди.
Энди 29 ёшли ҳужумчимиз жароҳатидан қутилганидан кейин “Кальяри”да бирга ишлаган Клаудио Раньери ихтиёрига қайтади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?