Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
- Жамоам сифатли ва яхши ўйин намойиш қилди. Ўйиннинг бориши ва натижасидан мамнунман.
- Одил Ҳамробековнинг асосий таркибда майдонга тушмаслиги сабаби нимада?
- Бу табиий ҳолат. У нафақат бизда, балки, терма жамоада ҳам алмаштирилмайдиган футболчи. Жамоанинг асосий футболчиси бўлса-да, унга дам бермоқчи эдик, бугун унинг хизматларидан умуман фойдаланмоқчи эмасдик. Лекин таркибимизда муаммолар бор эди, 4 футболчимиз дисквалификация сабабли ўйинда қатнашмасди. Ўйинга қадар у билан гаплашиб олдик ва 15-20 дақиқа ўйнашини сўрадик.
- Олдингизда таркибни ёшартириш вазифаси қўйилган бўлса, бу ишни бошладингизми?
- Клуб стратегияси шундай бўлмоқда. Лекин келаси йили ким ишлашини билмаймиз. Тўғри, айни дамда клубдагилар таркибни ёшартиришни, клубдан чиққан футболчиларни, Суперлиганинг бошқа клубларидаги наманганликларни қайтаришни режа қилишмоқда. Режа шундай, аммо буни амалга ошира оламизми йўқми, билмаймиз.
- Миш-мишларга қараганда "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари "Нефтчи"га ўтармиш. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Балки. Бўлиши мумкин. Лекин миш-мишлар ҳақида бирор аниқ гап айтиб ҳам бўлмайди. Бу жуда қийин. Мавсум якунланганидан кейин кўрамиз. Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди