30 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 2024 йилги мавсум якунига етади. 26-турдан аввал фақат мамлакат чемпиони номи маълум. Кумуш ва бронза медал эгалари охирги турда маълум бўлади. Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этадиган клуб номи ҳам ҳозирча аниқ эмас. Ўтиш ўйинида иштирок этувчи клублар ҳам 30 ноябрь кунги баҳслардан кейин маълум бўлади.
Кумуш медал учун кимларда имконият бор: ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор".
Бронза медал учун кимларда имконият бор: ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор".
Яъни мана шу уч клубдан иккитаси медалларга эга чиқади. Биттаси чемпионатни ҳеч нимасиз якунлайди. Тўғри "Нефтчи" очколар сони бўйича тепадаги клубларга етиб олиши мумкин. Лекин қўшимча кўрсаткичлар бўйича Фарғона клуби барибир кучли учликка кира олмайди. Сабаби "Нефтчи" ўзаро ўйинларда "Сўғдиёна"дан ҳам, "Навбаҳор"дан ҳам устун кела олмаган.
Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этиши мумкин бўлган клублар сони иккита: "Локомотив" ва "Металлург". Ҳозирча бу клублар орасидаги фарқ 1 очкога тенг. Охирги турдан кейин қайси клуб 14-ўринда бўлса ўша Про лигага равона бўлади.
Агар "Локомотив" ва "Металлург" клубларининг очколари тенг бўлиб қолса дастлаб ўзаро ўйинларга қаралади: 2:2 ва 1:1. Бу борада мутлақ тенглик. Сўнгра барча ўйинлардаги тўплар фарқига қаралади: Бу борада "Металлург"нинг имконияти яхши. Яъни охирги турда "Локомотив" мағлуб бўлса ва "Металлург" дуранг ўйнаса Бекобод клуби 13-ўринга чиқади.
Про лига клублари билан ўтиш ўйинларида қайси клублар иштирок этишади? 12 ва 13-ўринларни қуйидаги клублар эгаллаши мумкин: "Қизилқум", "Бунёдкор", "Олимпик", "Локомотив" ва "Металлург".
Яна бир интрига Суперлига тўпурари ким бўлди? Охирги турдан олдин "Пахтакор" вакили Драган Черан 13 та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Бугун гол урган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев ўз голларини 12 тага етказиб олди. Черан жуда катта эҳтимол билан бу йил бошқа майдонга тушмайди. Дориевда эса 90 дақиқа вақт бор. "Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе сўнгги турда хет-трик қайд этса Черанга етиб олади. "Динамо" вакили Анваржон Ҳожимирзаев эса мавсумни 10 та гол билан якунлайдиган бўлди. Сабаби унинг сариқ карточклари сони 4 тага етди ва 26-турда майдонга туша олмайди.
Narzulla Saydullayev
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди