20:30 / 26.11.2024
4

Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"

Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"
Хабарингиз бор, эртага, 27 ноябрь куни "Насаф" Чемпионлар Лигаси-2 гуруҳ босқич 5-тури доирасида "Ал Қувайт" клубини қабул қилади.

Бугун ўйиндан аввалги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Небойша Йовович ва футболчи Холид Алхарқави иштирок этишди.

"Даставвал "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман! Эртанги ўйин ҳақида гапирсам, жамоамиз бу баҳсга тўлиқ тайёр. Асосий мақсадимиз чиройли ўйин намойиш қилиш. Ҳар икки жамоанинг ўйин услуби ўхшаш — ҳужумни хуш кўради. Шу сабабли, чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман", - деди Небойша Йовович.

Холид Алхарқави: "Албатта, эртанги ўйинга биз 100% тайёрмиз. Бу беллашувга жиддий эътибор қаратганмиз ва уйга 3 очко билан қайтамиз".

Мураббий: "Бунга алоҳида тўхталишни истамаган бўлардим. Ҳар икки жамоада ҳам турли муаммолар бўлиши мумкин таркибда. Бутун жамоа, Холид айтганидек, ўйинга тайёр. У 17 ёшда аммо, муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч".

Бу Чемпионлар Лигаси, халқаро мусобақа. Гуруҳда қандай вазият бўлишига қарамасдан, биз ғалаба қозонамиз. Асосий мақсадимиз ҳам ҳар кейинги баҳсда зафар қучиш.

Албатта, "Насаф"нинг ўйинларини кузатиб бордим. Бундан ташқари Бошкович эски қадрдоним, қўшимчасига ўтган мавсум Азизбек Амонов ҳамда Абдулла Абдуллаев билан бирга ишлаганман ва умуман "Насаф" бўйича маълумотлар бизда етарли. Шунга қарамасдан, рақиб таркибида бирор футболчи алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим. Уларнинг барчаси эътирофга лойиқ. Марко Станоевич жорий мавсум камроқ ўйнаётган бўлсада, ҳурматга лойиқ, тажрибали футболчи. Шунингдек, яна бир бор "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман.

Легионер футболчи маҳаллий ҳамкасбларидан ажралиб туриши керак ва бизнинг легионерларимизнинг ўйинларидан қониқяпман".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"