Тошкентда Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтган нуфузли халқаро мусобақа ўз якунига етди.
Дунёнинг кўзга кўринган шахматчилари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этган "President Cup" мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб борди. Якунда бош соврин Ниҳал Саринга насиб этди. Ҳиндистонлик гроссмейстер чемпионлик ўйинида Нодирбек Абдусатторов билан дуранг ўйнади ва 7,5 очко жамғарган ҳолда чемпионга айланди.
Ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров иккинчи ўринни эгаллади. У 9-тур баҳсида ҳиндистонлик Нилаш Саҳани таслим этди. Агар 8-туда Жавоҳир Ниҳал Саринга ютқазмаганида айнан у турнир чемпиони бўларди. Саидакбар Сайдалиевдан устун келган турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси эронлик Парҳам Магҳсоодлоо 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра учинчи ўринни банд этди.
Фото: Chess-ресулц
Мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6,5 очко жамғарди ва 5-ўрин билан кифояланди. Яна бир ўзбекистон ваки Шамсиддин Воҳидов 4-ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, ҳиндистонлик спортчи биринчи ўрин соҳибига бериладиган 25 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Жавоҳир Синдоров 15 минг АҚШ долларини қўлга киритган бўлса, Эрон вакили Парҳам 7 минг доллар билан кифояланди. 4-ўринни эгаллаган Шамсиддин Воҳидов 5 минг ва Нодирбек Абдусатторов 4 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи