
Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун -80 кг вазнли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев мусобақадаги иштирокини бошлади. У илк босқичда Тожикистон вакили Абдумалик Болтаевга қарши рингга кўтарилди.
Уч раунд тўлиқ давом этган баҳсда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди ва иккинчи босқичга йўл олди.
Энди Тўрабек чорак финалда афғонистонлик Самир Давраи Аҳмадга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 5 декабрь куни ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар