date
views 144

Роналду 1 миллион долларлик челленжда мухлисига ютқазди (видео)

Роналду 1 миллион долларлик челленжда мухлисига ютқазди (видео)
Фото: Видеодан кадр
“Ан-Насср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду машҳур америкалик блогер Мr. Beast’нинг видеолавҳасида иштирок этди.

Биринчи рақамли блоггернинг лавҳасида 39 ёшли футболчи тасодифий мухлис билан беллашди. Улар дарвозадаги мўлжалларга зарба берди. Ушбу челленжда футболчи ва “Ан-Насср” клубининг ашаддий мухлиси Халид ғалаба қозонди ва бу унга бир миллион доллар олиб келди. Видео “Ан-Насср”нинг Саудия Арабистонидаги уй стадионида суратга олинган. Челленж давомида Роналду ҳам мухлисини қўллаб турди.

Ушбу видео 1 кунда 60 миллиондан ортиқ кўрилди ва ҳозирда YouTube платформаси трендининг биринчи ўрнида бормоқда. Аввалроқ Mr. Beast Роналдунинг YouTube каналидаги подкастда меҳмон бўлган эди. Унда футболчи ўғли билан бир жамоада ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду 1 миллион долларлик челленжда мухлисига ютқазди (видео)