
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.
Бугунги кун доирасида, 51 кг вазнда иштирок этаётган Асилбек Жалилов Мўғилистон вакили Давадорж Ликҳагвадорж билан ўзаро жанг қилди. Тўлиқ 3 раунд мобайнида рақибидан кўра аниқроқ ҳаракат қилган боксчимиз якунда очколар эвазига ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир ҳамюртимизнинг жанги кутиб турибди. 63 кг вазндаги боксчимиз Дилфуза Бекова қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши кураш олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар