Фото: Dmitry Serebryakov/AP/dpa/picture alliance
Москва Олимпия ўйинларининг аналоги сифатида режалаштирган Бутунжаҳон дўстлик ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақдаги Россия президенти Владимир Путиннинг фармони 2 декабр, душанба куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, дастлаб 2024 йилнинг 15-29 сентябр кунлари Москва ва Екатеринбург шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган, кейин эса 2025 йилга кўчирилган Дўстлик ўйинлари «махсус топшириққа» қадар қолдирилди. Қарор «спортчилар ва спорт ташкилотларининг халқаро спорт тадбирларига эркин кириш ҳуқуқини ҳимоя қилиш» билан изоҳланади. Путиннинг фармонида аниқроқ сабаблар ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Россия ҳукумати Украинадаги уруш туфайли россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этмаслигига жавобан Олимпиада ўтказиладиган йилларда Дўстлик ўйинларини ташкил этиш қарорини эълон қилди. Путиннинг тегишли фармони 2023 йил октябр ойида имзоланган.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) бу ташаббусни танқид қилиб, бу Москванинг «спортни сиёсийлаштириш»га қаратилган уриниши эканини билдирди. ХОҚ спортчиларни Дўстлик ўйинларида қатнашишдан бош тортишга чақирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
Александр Усик ва Тайсон Фьюри реванш жангида даҳшатли миқдорда гонорар олади