Футбол оламида қишки трансфер ойнаси яқинлашгани сари ўзбек футболчилари атрофидаги трансфер янгиликлари ҳам кўпайиб қолди.
Хусусан, Европанинг “топ-5” лигалари клублари ўзбекистонлик чарм тўп усталарига эътибор қаратаётгани ҳам мухлисларимизни қувонтирмоқда. Хусусан, жорий мавсум бошидан бери “Ланс”даги ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга оид хабарлар тингани йўқ.
Сўнгги маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳимоячимизга “Пари Сен-Жермен”, “Марсель”, “Тоттенхэм”, “Эвертон”, “Арсенал”, “Ньюкасл”, “Челси”, “Байер”, “Атлетико Мадрид” каби машҳур клублар оғиз солмоқда ва лансликлар бу трансфердан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи экани айтилмоқда.
Энди ЦСКА етакчисига айланган Аббосбек Файзуллаевнинг номи ҳам трансфер янгиликларида пайдо бўла бошлади. Бир неча манбалар 21 ёшли ҳужумкор футболчига жаҳон футболига Килиан Мбаппедек юлдузни тарбиялаб берган “Монако” жиддий қизиқаётгани ҳақида бонг ура бошлади. Уларнинг ёзишича, францияликлар Ўзбекистон миллий терма жамоасида порлаётган ўйинчи учун 15 миллион евро тўлашни режалаштирган.
Бу янгиликларга Россия футболи экспертлари ва мухлислари ҳам ўз муносабатини билдира бошлади. Хусусан, ЦСКАнинг собиқ футболчиси Владимир Пономарёв бу борада ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- “Монако” Аббосбек Файзуллаев учун жуда яхши вариант. Ўзбек футболчиси бу жамоада ўйнаб кета олади, деб ўйлайман, чунки бунинг учун Аббосда ҳамма имконият етарли. Қолаверса, Файзуллаев “Монако”да Александр Головин билан яхши ўйнаб кетишига ҳам ишончим комил.
Файзуллаевга Россия Премьер-лигасида ҳар доим ҳам осон бўлаётгани йўқ. Чунки чемпионатимизда тўқнашув ва қўполлик кўп. Агар Францияга ўтса, у ерда унинг оёғига бу қадар кўп тепишмайди. Осонроқ бўлади.
Файзуллаев – ақлли, истеъдодли футболчи. “Монако”га бунақа ўйинчилар керак. Аббосбек Европа клублари эътиборини ўзига жалб эта олади. Бироқ, ЦСКА уни “Монако”га қўйиб юборса, яхши футболчисини йўқотади, - деди Владимир Пономарёв.
Шунингдек, ЦСКА клубининг мухлислари ҳам ижтимоий тармоқларда Файзуллаев трансферини муҳокама қила бошлади. Муносабатлар билан танишинг:
Anonymous: Аббос жамоанинг энг яхши ўйинчиси, 15 миллион евро унга мос нарх. Клуб бу нархга уни қўйиб юборади.
Custofool: Бу йигит ўз ўйини билан бунақа эътиборга лойиқ.
Лад: Бунақа ўйин билан “армиячилар” олтинчи қатордан тепага кўтарила олмаяпти. Агар ўзбек футболчисини қўйиб юборса, жамоа яна бир неча поғона пастлайди. Бироқ 15 миллион еврога бир неча истеъдодли ўйинчиларни олиб, жамоани ва рақобатни янада кучайтириш имкони ошади.
Osbourne: ЦСКА бу нархга уни “Монако”гача шахсан кузатиб қўйиши керак.
Поло: Агар Файзуллаевни январда қўйиб юборишса, жамоа чемпионатни мусобақа жадвалининг иккинчи қисмида якунлайди. Шундоқ ҳам “армиячилар” ҳужум чизиғида кўп ҳам қойиллатаётгани йўқ.
Смотрящий: ЦСКА Файзуллаевни қишки трансферлар вақтида қўйиб юборишга тайёр бўлмаса керак.
Oskol: ЦСКА Файзуллаевни трансфер қилса, ўрнига бошқа ўйинчи олмайди.
Таъкидлаш жоизки, Аббосбек Файзуллаев аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА уни 2023 йилнинг августида 500 минг евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган эди.
Легионерга айланганидан бери ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган Аббосбекнинг трансфер суммаси 6 миллион еврога етди ва яна ошиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Халқаро молия бозори шарҳи
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
Ҳалабни эгаллаганлар ким? Суриядаги юришга бошчилик қилаётган «Ҳайят Таҳрир аш-Шом» ҳақида