Ўзбек футболи тарбияланувчилари секин-аста Европанинг топ-чемпионатларини забт эта бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг амалдаги ўйинчиларидан Элдор Шомуродов Италия А Сериясида катта тажриба тўплади. Янги авлод вакили Абдуқодир Ҳусановнинг Франция чемпионатидаги ёрқин ўйинлари Европа клубларини ўзбекистонлик чарм тўп усталарига эътибор қаратишига хизмат қилаётган омиллардан бирига айланди.
Ҳусановнинг ўзига Франция, Англия, Германия ва Испаниядаги жами ўндан ортиқ клублардан жиддиё қизиқиш бўлмоқда.
Европага йўл олиш имконияти юқори бўлган футболчиларимиздан бири Аббосбек Файзуллаев ҳисобланади. 21 ёшли легионеримиз ЦСКА сафида Россия Премьер-лигасида иккинчи мавсумини ҳам муваффақиятли ўтказмоқда. Бундан ташқари, аввал турли ёшдаги терма жамоаларимизда фаоллик кўрсатган Аббосбек энди миллий жамоада ҳам етакчиликни ўз зиммасига олди ва халқаро миқёсдаги ўйинларда порламоқда.
Куни кеча, Файзуллаевга Франция чемпионатидан “Монако” қизиқаётгани ва трансфер учун 15 миллион евро тикишга тайёр экани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Энди бир неча нуфузли манбалар ўзбек футболчиси учун Испаниянинг машҳур клубларидан бири “Реал Сосьедад” ҳам қўшилгани ҳақида ахборот чиқара бошлади.
Маълумотларга кўра, ҳужумкор футболчини кузатиб келаётган сан-себастьянликлар Аббосбекнинг трансферини январь ойидаёқ ҳал қилишни режалаштирмоқда.
“Реал Сосьедад” Россия чемпионатини кузатиб бориши сир эмас. Чунки бу жамоа 2023 йилнинг ёзида Москванинг “Динамо” жамоасидан Арсен Захарянни трансфер қилган эди.
“Реал Сосьедад” испан футболида 115 йиллик тарихга эга номдор клубларидан бири ҳисобланади. Сан-Себастьян шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган ушбу жамоа 1980-1982 йилги мавсумларда кетма-кет икки маротаба Испания чемпионлигини қўлга киритган.
Шунингдек, “Реал Сосьедад” уч маротаба мамлакат кубоги ва бир марта Суперкубок соҳиби ҳам бўлган.
Кейинги йиллар давомида жамоа мунтазам Европа кубокларига йўлланма берадиган ўринлар учун курашиб келади.
Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинини кузатиб келадиган экспертларнинг аксарияти ўзбек футболчиси испан футболига мос келишини таъкидламоқда. 21 ёшли ўйинчимизнинг ўзида ҳам Испания чемпионатига ўтиш орзуси бор. Шу боис, Аббосбек инглиз тилини билишига қарамай, испанча ўрганиб юрибди.
Файзуллаев бир неча интервьюсида Лионель Месси ва “Барселона”нинг ашаддий мухлиси эканини, бироқ Испания чемпионатидан таклиф бўлса, бошқа клубларга ҳам ўтишга рози бўлишини таъкидлаган эди.
Легионеримизга бўлаётган қизиқишлар фонида унинг фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Демак, Абдуқодир Ҳусанов каби Аббосбек Файзуллаевнинг ҳам атрофидаги вазиятни кузатиб борамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди
Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди"
Абдуқодир Ҳусанов “тахт”ни топширди, лекин...
Элдорни нималар кутмоқда? Шомуродовга оид сўнгги янгиликлар