
ОЧЛ 2'нинг сўнгги туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев матубот анжуманида иштирок этди.
"Авваламбор ассалому алайкум. "Шабаб Ал-Ахли" жамоасини бугунги ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман.
Биринчи бўлим жуда ҳам очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Бугунги ўйинга биз катта йўқотишлар билан келган эдик. Шунга қарамасдан, муносиб қаршилик кўрсата олдик, деб ўйлайман. Айрим паллаларда бизнинг ҳам комбинациямиз ўхшади", - деди "аждарлар" устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар