date
views 103

Илёс Қурбонов: "Қўқон-1912"да иштиёқ кўпроқ эди"

Илёс Қурбонов: "Қўқон-1912"да иштиёқ кўпроқ эди"
Суперлига учун плей-офф ўйинида “Қўқон-1912” жамоаси “Металлург”ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Қурбонов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, “Қўқон-1912” жамоасини Суперлигага чиққани билан табриклайман. Қийин ўйин бўлишини билардик. Рақиб узун пас узатмалари орқали ўйнайди, курашадиган жамоа. Кўпроқ шунга тайёрлангандик. 4 кун олдин Қаршида ўйнаганимиз сабабли йўлга вақтимиз кетди ва бу учрашувга тайёрланишга бир кун вақтимиз бўлди. Учрашувда футболчиларда чарчоқ сезилди. Шунинг учун қийин ўйин кечди.

- “Қўқон-1912” нимани ҳисобига ғалаба қозонди?
- Стандарт вазияти бўлди. Шундан гол урди. Бошқа имконияти бўлмади. Қўқонликларда иштиёқ кўпроқ эди. Курашларда кўпроқ ютишди. Хоҳиш кўпроқ бўлгани учун ғалаба қозонди.

- Баъзи мураббийлар пенальтилар сериясига тайёрланади, баъзилар эса йўқ. “Металлург” пенальтилар сериясига тайёрланганмиди?
- Ҳа, тайёрлангандик. Пенальти – бу ҳамма айтганидек лотерея. “Қўқон-1912” бошидаги иккита пенальтидан гол ура олмади. Биз гол урдик. Кейин эса... Айтяпман-ку, бу лотерея. Бунда футболчилар руҳий тарафдан тайёр бўлиши, қўрқув бўлмаслиги керак. Пенальтилар сериясида омад қўқонликларга кулиб боқди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Илёс Қурбонов: "Қўқон-1912"да иштиёқ кўпроқ эди"