date

ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормоқчи эмас

ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормоқчи эмас
ЦСКА легионеримиз Аббосбек Файзуллаевни жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Москва клуби 21 ёшли футболчига яхшиланган шартлар асосида янги меҳнат шартномасини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Metaratings хабар бермоқда.

Файзуллаев ЦСКАга 2023 йил август ойида "Пахтакор" сафидан келиб қўшилган эди. Шу вақт мобайнида у расман 54 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол уришга ва 20 та голли пас беришга муваффақ бўлган.

Аббосбек Файзуллаевнинг амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади. Ҳозирда ЦСКА Россия Премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбормоқчи эмас