date
views 178

“ЦСКА” Аббосбек Файзуллаев билан шартномани узайтирмоқчи

“ЦСКА” Аббосбек Файзуллаев билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Бобсоccер
Москванинг “ЦСКА” клуби ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Metaratings.ru таяниб Sports.ru хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, клуб Ўзбекистон терма жамоаси футболчисига янги ва ҳозиргига қараганда яхши шартнома таклиф қилиш ниятида.

“ЦСКА” ва Файзуллаев ўртасидаги амалдаги келишув 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Аббос “ЦСКА”да ўзининг иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Ўтган мавсумда у РПЛда 22 та ўйинда иштирок этиб, 4 гол урган ва 7 голга ассистентлик қилган.

Жорий мавсумда эса футболчи РПЛда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.

Аввалроқ FIFA Москванинг “ЦСКА” жамоасига 2026 йил ёзигача бўлган трансфер тақиқини жорий этгани ҳақида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “ЦСКА” Аббосбек Файзуллаев билан шартномани узайтирмоқчи