Жозе Моуриньо мураббийлар фаолияти давомида “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал” клубларида ишлаган. Ҳозирда португалиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”да фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша фалсафаси бор. Шундан келиб чиқиб, футболчилар танлайди, тактикалар тузилади. Қуйида эътиборингизга Жозе Моуриньо сабаб заҳирага ўтириб қолган ва жамоада ўз ўринин йўқотиб қўйган юлдузлар хусусида сўз юритамиз.
Андрей Шевченко
Ишлаган жойи: “Челси”
Украиналик ҳужумчи “Челси”га ўтишига қадар “Милан”да ажойиб дамларини ўтказган эди. Ўша вақтлари Шевченко дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ҳисобланарди. Андрей “Челси”га жуда катта пуллар эвазига келиб қўшилган эди. Минг афсуски, Шевченконинг трансфери “Челси” тарихидаги энг омадсиз бўлди. Жозе эса Андрейни кам майдонга туширган. Натижада, у инглиз футболига мослашиб кетишга қийналди, жароҳатлар исканжасида қолиб кетди. Бунинг оқибатида эса Андрей Шевченко “Милан”га қайта ижарага берилади. У ердаги ишлари ҳам юришмасдан, Киевнинг “Динамо” жамоасига ўтишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, Шева фаолиятини ёмон таассуротлар билан тугатган эди.
Моуриньо Шевчеко ҳақида: “Милан”да у шаҳзодалар сингари яшаган эди. ‘Челси’да эса фалсафа бошқача бўлган. Ҳеч қандай қироллик оиласи бизда бўлмаган. Ҳамма бир хил ишлаши ва майдонга чиқиш учун муносиб эканини исботлаши талаб қилинган. Назаримда, Шевченко ўзига бўлган ишончни йўқотган”.
Кака
Ишлаган жойи: “Реал”
Мадриднинг “Реал” жамоасида иш бошлаган Моуриньо дарҳол тартиб-интизомни ва ўзининг қарашларини синдира бошлади. Бу йўналда эса Кака ҳаммадан кўпроқ жабр кўрди. “Милан”дан катта умидлар билан сотиб олинган бразилиялик ярим ҳимоячи Жозе билан чиқиша олмади. Моуриньо Какани қанчалик иқтидори бўлишига қарамай, заҳирада сақлашни хоҳлади. Футболчининг жойини эса Месут Ўзил эгаллади. Ўзил ҳали тажрибасини кўп бўлмаса-да, Моуриньонинг ишончига кирган эди. Шу боисдан Кака ҳам бу мураббийнинг қурбонларидан бири бўлган.
Моуриньо Кака ҳақида: “Агар Кака “Реал”да қолса — ажойиб. Мабодо “Милан”га кетса — бу ҳам ажойибдир.
Кевин де Бюйне
Ишлаган жойи: “Челси”
Бельгиялик ярим ҳимоячи “Челси”ни Хуан Мата билан биргаликда тарк этган эди. Тўғри, ўша паллада Де Брюйне Кака ёки Шевченко савиясидаги футболчи бўлмаган. Шунга қарамай, унда асосий таркибда майдонга чиқиш истаги юқори бўлди. “Вердер”га ижарага берилганидан сўнг, Кевин немис жамосида ажойиб ўйинлар кўрсатди. Бу орқали Моуриньонинг назарига тушишни истаганди. Лекин Жозе бунга умуман эътибор қаратишни истамади. Бугунги кунга келиб эса бельгиялик футболчи юлдуз даражасига чиқди ҳамда “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида майдонга тушиб келмоқда.
Моуриньо Де Брюйне ҳақида: “Де Брюйнени нима учун “Челси”дан кетганини ўзидан сўраганингиз яхшироқ. У ўзига нисбатан кучли бўлган футболчилар билан рақобатлашишни ёқтирмайди”.
Петр Чех
Ишлаган жойи: “Челси”
Моуриньо “Челси”да биринчи бор ишлаганида Чехни асосий дарвозабон даражасига олиб чиқди. Бундан 10 йил аввал АПЛ чемпионликини қўлга киритишган эди. Иккинчи бор, “Челси”га қайтганидан кейин, Чех билан хайрлашишга қарор қилди. Дастлаб уни заҳирага михлади. Ёш Тибо Куртуага ишонч билдириши оқибатида, Чех “аристократлар”да ўз жойини йўқотди. Ҳаттоки, кубок учрашувларида ҳам Петрга дярли имконият бермади. Ёши ўтиб бораётган дарвозабон кетишдан бошқа чораси қолмаганди. Натижада Чех “Арсенал”га ўтишга қарор қилди.
Моуриньо Чех ҳақида: “Мен Чехга тушунтиришни истамаганман. Чунки бу бошқаларга ёқмаслиги мумкин. Қарорни мураббий чиқаради, қолганлар унга бўйсуниши лозим. Мен шу қоидага амал қилганман. Буни футболчиларга ҳам айтиб ўтганман. Чех борасида ортиқча фикр билдирмайман”.
Бастиан Швайнштайгер
Ишлаган жойи: “Манчестер Юнайтед”
Германиялик Швайнштайгер Моуриньо бош мураббий сифатида келганидан кейин, заҳирага ўтирди. Ҳаттоки, Жозе уни жамоадан кетишига ҳам қарши эмаслигини маълум қилган эди. Лекин Бастиан қишгача “манкунианликлар” сафида қолишни афзал билди. Ёмон жиҳати шуки, Моуриньо футболчини Европа Лигасига берилган қайдномага ҳам киритгани йўқ. Қолаверса, чемпионатнинг ортда қолган ўйинларида немис футболчисини майдонга туширгани йўқ. Шундай бўлишига қарамай, Бастиан жамоада бахтли эканлигини ва асосий таркибга кириш учун машғулотларда меҳнат қилишини таъкидлашдан чарчамаяпти.
Моуриньо Швайнштайгер ҳақида: “Бастиан – яхши футболчи. Жамоага фойда келтириши мумкин. Лекин унинг ёшида асосий таркибга кириш осон бўлмаслиги ҳам табиий. У жамоадан кетишни лозим топса, йўлини қайтармайман. Бизда қолишни маъқул кўрса, бундан хурсанд бўламан”.
Ромелу Лукаку
Ишлаган жойи: “Челси”
Жозе “Челси” бошқарган вақтида Лукаку жуда ёш ҳужумчи бўлган. Шу боисдан уни майдонга туширмаган. Лекин португалиялик мутахассис Ромелуни бутунлай бериб юборишни истаган. Ижарага беришни, кейинчалик спорт формага кириб олганидан сўнг “Челси”га фойдаси тегиши борасида бошқотирмаган. “Эвертон”дан қўним топган ҳужумчи кучли голеадор даражасига кўтарила олди. Эндиликда “Челси”ни уни қайтариш йўлларини изламоқда. Ҳозирда унинг трансфер баҳоси 70 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Моуриньо Лукаку ҳақида: “Мен ёшларга ишонч билдириб, таваккал қила олмасдим. Бу Лукакуга ҳам тегишли эди. Яхши даражага чиқиши учун уни бутунлай сотиб юбориш талаб қилинган”.
Икер Касильяс
Ишлаган жойи: “Реал”
Моуриньо “Реал”да фаолияти давомида қатор футболчилар билан муносабатлари борасида муаммолар юзага кела бошлади. Кака, Гути ва унинг ортидан Икер Касильяс билан ҳам. “Реал”нинг афсонавий дарвозабони бўлиб келган Икер доимий равишда ўйин амалиётига эга бўлиб келган. Лекин, Моуриньо ва Касильяс билан ўртасидаги қандайдир келишмовчилик юзага келди шекилли, уни заҳирага ўтказиб қўйди. 2012 йилнинг 22 ноябрь куни Касильяс ҳамкасби Антонио Аданга ўз жойини бўшатиб берди. Кейинчалик Диего Лопес асосий планга чиқди. Натижада, Касильяс заҳирада қолиб кетди. Энг ёмони шундаки, Икер Касильяс “Реал” клубидаги 25 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани кўз ёшлари билан тарк этди.
Моуриньо Касильяс ҳақида: “Ўртамизда муаммо бўлмаган. Ҳар ким ўз ишини қилмоқда ва Икер уни яхши уддалаяпти. Энди Касильяс унинг коллекциясида бўлмаган совринни — Европа Лигаси ғолиблиги учун бериладиган кубокни ютиш имконига эга бўлади”.
Хуан Мата
Ишлаган жойи: “Челси”
Испаниялик футболчи 2012/13 йилги мавсумда “Челси” сафида ёрқин мавсум ўтказганди. Бироқ Жозе Моуриньо Лондонга қайтганидан сўнг Хуан Мата захира ўйинчисига айланиб қолганини сезди. Португалиялик мутахассис очиқчасига Матага ишонмаслигини маълум қилди. Мураббий ва футболчи ўртасида келишмовчилик юзага келди. Оқибатда, Мата “Манчестер Юнайтед”га кетишни лозим топди. Бунга Моуриньо қаршилик қилмади. Тақдир тақозоси билан Жозе “қизил иблислар”да иш бошлаганидан сўнг испаниялик футболчи жамоани тарк этмоқчи бўлганди. Лекин Моуриньо буни истамади.
Моуриньо Мата ҳақида: “Мата” менинг қарашларимга тўғри келмади. Шу боисдан уни заҳирада қолдиришга қарор қилгандим. Лекин у менинг қарорларимни тўғри қабул қилмади” “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Қидирувдаги машинага бошқа авторақам тақиб юрилгани маълум бўлди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди