date
views 95

"UFC 310" турнири. Прелим кардда қайд этилган барча натижалар билан танишинг

"UFC 310" турнири. Прелим кардда қайд этилган барча натижалар билан танишинг
Хабарингиз бор, айни пайтда АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 310" турнири бўлиб ўтмоқда.

Қуйида прелим кардда қайд этилган барча натижалар билан танишишингиз мумкин:
- Доминик Рейес 2-раундда Энтони Смитни техник нокаутга учратди;
- Мовсар Евлоев ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Алджамейн Стерлингни мағлуб этди;
- Брайан Баттл очколар бўйича Рэнди Браун устидан ғалаба қозонди;
- Эрик Андерс 2-раундда Крис Уайдманни техник нокаут қилди;
- Жошуа Ван ҳакамларнинг якдил қарори билан Коди Дёрдендан устун келди (29-28, 30-26, 30-27);
- Майкл Кьеза 3-раундда Макс Гриффинни сабмишн эвазига енгди;
- Чаейз Хупер 1-раунддаёқ Клэй Гуидани сабмишн орқали таслим қилди;
- Кеннеди Нзечукву 1-раундда Лукаш Бржескини техник нокаутга учратди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "UFC 310" турнири. Прелим кардда қайд этилган барча натижалар билан танишинг