
Суперлигада мавсум якунига етгач жамоалар трансфер ишларини бошлаб юборишди. ПФЛнинг телеграмдаги расмий саҳифаси амалга ошган трансферлар ҳақида маълумот бермоқда.
Якунланган мавсумда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган Санжар Қодирқуловни "Динамо" лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.
"Нефтчи"нинг яна бир футболчиси Мирзоҳид Ғофуров эса "лочинлар"га қайтди. "Навбаҳор" 36 ёшли футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.
Пролигага тушиб кетган "Олимпик" футболчиси Акбар Абдурасулов келаси мавсум Самарқанд клуби шарафини ҳимоя қилади. "Динамо" уни лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.
"Бунёдкор" вакили Абдуғани Камолов "Навбаҳор" сафида лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилди.
"Қалдирғочлар"нинг бошқа футболчиси Миржаҳон Мираҳмадов кейинги мавсум "Динамо"да ўйнайди.
"Пахтакор" вакили Дониёр Абдуманнопов "Андижон"га қайтди. "Бургутлар" 24 ёшли футболчини лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.
Манба: t.me/uzpfl «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар