date
views 180

Табатадзе "Нефтчи"га қайтди ва бошқа трансферлар

Табатадзе "Нефтчи"га қайтди ва бошқа трансферлар
Суперлигада мавсум якунига етгач жамоалар трансфер ишларини бошлаб юборишди.

Сўнгги мавсум Пролигада "Хоразм" шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли Шерзод Ғуломжонов "Навбаҳор" футболчисига айланди. "Лочинлар" уни лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.

Жамоаси ("Локомотив") Пролигага тушиб кетган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов "Бунёдкор"га қайтди. У 2019 йилдан 2021 йилгача "қалдирғочлар" шарафини ҳимоя қилган эди.

Тома Табатадзе "Нефтчи"га қайтди. 2023 йилнинг бошида Фарғона клубига ўтган Табатадзе, ўша йили ёзда "Навбаҳор"га ўтиб кетган эди. Бир ярим йил ўтиб футболчи яна "Нефтчи" футболчисига айланди.

"Металлург" шарафини ҳимоя қилган Шаҳзодбек Убайдуллев "Навбаҳор"га ўтди. "Лочинлар" уни лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказди.

Шоҳмалик Комилов эркин агент сифатида "Навбаҳор" сафини тўлдирди.

Сўнгги мавсум ижара асосида "Олимпик" сафида тўп тепган Эдем Неманов фаолиятини "Динамо"да давом эттиради. 21 ёшли футболчининг самарқандликлар билан келишуви келаси йилнинг ноябрида якунига етади.

Манба: t.me/uzpfl
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Табатадзе "Нефтчи"га қайтди ва бошқа трансферлар