date
views 200

Акмал Мозговой Суперлига-2024нинг энг яхши футболчиси деб топилди

Акмал Мозговой Суперлига-2024нинг энг яхши футболчиси деб топилди
Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланмоқда.

Бундан ташқари, ПФЛ раҳбарияти ва ОАВ ўртасида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтади.

Суперлига-2024. Йил футболчиси бўлишга номзодлар:

1. Анваржон Ҳожимирзаев ("Динамо")
2. Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")
3. Акмал Мозговой ("Насаф")

ПФЛ мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди. Унга кўра, юқоридаги уч номзод орасидан "Насаф" таянч ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой Суперлигада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун, Акмал Мозговой ортда қолган мавсум Суперлига ва Ўзбекистон кубогида 26та ўйинда 5та гол урди ва битта ассист қайд этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Акмал Мозговой Суперлига-2024нинг энг яхши футболчиси деб топилди