
12 декабрь ҳолатига кўра Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил қилди.
Трансфермаркт порталининг янгиланган маълумотларига кўра, Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 2 миллион еврога қимматлади.

Бугунга қадар 6 миллион еврога баҳоланган ҳужумчимиз учун бу жуда яхши натижа. Легионеримиз жорий мавсум ЦСКА сафида 16 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида ушбу мавсумда 2 та гол ва 3 та голли узатма мавжуд.
Маълумот учун, 10 декабрь куни Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи сезиларли даражада ўсиб 12 миллион еврони ташкил қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг