date
views 219

Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи Ла Лига клубига ўтди

Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи Ла Лига клубига ўтди
Тошкент клуби матбуот хизмати хабарига кўра, «темирйўлчилар» Лазизбек Мирзаевни «Леганес» клубига трансфер қилган. «Леганес» жамоаси Ла Лига иштирокчиси саналиб, турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

«Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини «Локомотив» футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг Ўзбекистон U17 жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз», - дейилади «Локомотив» хабарида.

Йил бошида Мирзаев ушбу жамоанинг йиғинларида ҳам қатнашган ва қишда 18 ёшга тўлгач, испан клуби билан расман шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Лазизбек жорий мавсум Суперлигада 14 ўйинда тўп сурди, у тўп сурган «Локомотив» клуби Про лигага равона бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи Ла Лига клубига ўтди