2024 йил якунланмоқда. Футбол оламида турли манбалар ўз таҳлиллари натижалари ва хулосаларини эълон қилмоқда.
Бу жараёнда ўзбек футболчиларининг атрофида ижобий ўзгаришлар бўлаётгани мухлисларимизни хурсанд қилади. Хусусан, Россия Премьер-лигасида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган Аббосбек Файзуллаев ҳақида кетма-кет яхши хабарлар ва эътирофлар эшитаётганимиз ёқимли бўлмоқда.
Хусусан, 21 ёшли ҳужумкор футболчимизга Франциянинг “Монако” ва Испаниянинг “Реал Сосьедад” клубларидан чорлов бўлаётгани ортидан легионеримизнинг трансфер суммаси кўтарилгани маълум қилинди.
Трансфер суммаси 3 миллион еврога қимматлаб, 8 миллион еврога етган Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг энг қиммат ўйинчилари рейтингида Игорь Дивеев билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Бу борада “армиячилар”нинг энг қимматбаҳо ўйинчиси Иван Обляков ҳисобланади.
ЦСКАнинг собиқ футболчиси Максим Боков журналистларга берган интервьюсида Аббосбек Файзуллаевнинг маҳоратини алоҳида эътироф этди.
Чемпионатнинг биринчи қисмида Марко Николич бошқараётган ЦСКА жамоасида Аббосбек Файзуллаев, Иван Обляков ва Тамерлан Мусаев фаол ўйин намойиш қилди.
Премьер-лигада Иван Обляков 17 та учрашувда тўртта гол ва учта ассист қайд этган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 16 та беллашувда майдонга тушиб, иккита тўп киритди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Ҳужумчи Тамерлан Мусаев 18 та ўйинда еттита гол ва битта самарали пас муаллифи бўлди.
— Чемпионатнинг биринчи қисмида ЦСКАнинг энг яхши уч футболчисини номини айтинг?
— Шубҳасиз, Аббосбек Файзуллаев ва Иван Обляков. Улар яққол ажралиб турди. Бу икки футболчи жамоа ўйинчиларини боғлаб туради.
Аббос – ҳали ўсишда ва майдонда ўйинлари билан ўзини кўрсатишда давом этадиган футболчи. Унинг ўзи ҳужумларни ташкил қилиш ва вазиятларни самарали якунлаш қобилиятига эга ижрочи эканини таъкидлаш лозим.
Тамерлан Мусаевнинг ҳам ишчанлик қобилияти намоён бўлмоқда. Гарчи голлари сони ҳужумчи учун етарли бўлмаса-да, у ўз ўйинлари билан асосий таркибга лойиқ эканини кўрсатиб келмоқда.
— Пьянич ҳали ўзини кўрсата олмаяпти-ку?
— Шошилманг, у жамоага яқинда келди. Миралем жароҳатдан кейин анчагина узоқ вақт тикланиш ҳолатидан чиқишига тўғри келди. Айни пайтда у кейинчалик асосий фигуралардан бўлишини намойиш қила бошлади.
ЦСКА чемпионатнинг биринчи қисмини олтинчи поғонада якунлади. Лекин экспертлар қишки танаффусдан кейин жамоа ўйинида ижобий ўзгариш бўлишига ишонч билдиряпти. Таниқли мураббий Александр Тарханов “армиячилар” ҳали совринли ўринлар учун курашга қўшилишини таъкидлади.
— ЦСКАнинг иштирокига қисқа баҳо берадиган бўлсак, олтинчи ўрин бу жамоага мос эмас. Жамоа бор имкониятини кўрсатиши учун иккинчи давра олдинда.
Жамоа таркиби кучли ва бош мураббий Марко Николич баҳорда вазиятни ўнглай олади. Тамерлан Мусаев гол ура бошлади, Иван Обляков яхши ўйнаяпти.
Бундан ташқари, Аббосбек Файзуллаевнинг ўйини менга жуда ёқади, - деди Александр Тарханов.
Эслатиб ўтамиз, ЦСКА раҳбарияти ўзбек футболчисига Европадан жиддий қизиқишлар бўлаётганини инобатга олиб, Аббосбек Файзуллаев янги шартнома беришга қарор қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Гвардиола “Манчестер Сити”дан қайси тўрт нафар юлдузни ҳайдаяпти?