Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди.
2-12 декабр кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида "Qatar Masters" турнири бўлиб ўтди. Мукофот жамғармаси 94200 АҚШ долларини ташкил этган турнир форматига кўра, иштирокчилар 9 тур давомида ғолиблик учун кураш олиб боришади. Вақт назорати эса классик тарзда ўтди.
Мусобақада умумий 53 нафар (15 нафари Опен А, 38 нафари Опен Б гуруҳида) ўзбекистонлик шахматчиларимиз иштирок этишди.
Опен турнирида 15 нафар ўзбекистонлик шахматчилар совринли ўринлар учун курашди. Улар орасида энг яхши натижага Нодирбек Абдусатторов (2777) эришди.
Фото: Uzchess
Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Абдусатторов сўнгги турда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Луке Мендонса (2642) ни мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 7 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра турнирда совринли учинчи ўринни эгаллади. Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси (Ҳиндистон, 2801) Нодирбек сингари 7 очко билан 2-ўринга эга чиқди.
Фото: Uzchess
Ўзбек шахматчилари орасида иккинчи энг яхши натижани Абдумалик Абдусалимов (2536) қайд этди. Ёш гроссмейстер 6 очко билан 8-поғонадан жой олди. Еттинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик Идани Пуя (2603) ҳам Абдумалик сингари 6 очко тўплади. Олти очкога эга Нодирбек Якуббоев (2668) қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўрин билан кифояланди.
Qatar Masters 2024 чемпионлиги россиялик Андрей Есипенкога насиб этди. FIDE байроғи остида ўйнаган Есипенко 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Чемпион 25 000, Эргаиси 15 000, Абдусатторов эса 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Болаларни китобга қизиқтириш усулларини биласизми?
АҚШда қиймати 1,2 млн долларлик аёллар сумкаси тақдим этилди (фото)