
“Абдиш Ата”ни Қирғизистон премьер-лигасида кетма-кет икки йил чемпион қилган ўзбек мураббийи Ислом Аҳмедов расман истеъфога чиқди. Ўртадаги шартнома ниҳоясига етганди ва икки томон ўзаро келишган ҳолатда битимни узайтирмасликка қарор қилдилар.
Ислом Аҳмедов якунига етган мавсумда Қирғизистон профессионал футбол лигаси ҳамда Қирғизистон футболининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Ҳамюртимиз бошчилигида “Абдиш Ата” клуби кўплаб муваффақиятларга эришди, жамоани Осиё майдонларига олиб чиқди.
Ислом АҳмедовАбдиш АтаҚирғизистон ЛигасиЧемпионлик МавсумМураббий ЭътирофиФутбол Муваффақиятлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг