date
views 103

Жаҳон чемпионати: Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди

Жаҳон чемпионати: Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди
Фото: Olympic.uz
Баҳрайн мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Қувонарлиси, ҳозиргина якунланган даст кўтариш машқида ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз ушбу беллашувда 184 кг оғирликдаги тошни кўтаришга муваффақ бўлди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир полвонимиз Руслан Нурудинов эса 182 кг билан бешинчи бўлди. Атлетларимизга силтаб кўтариш машқида омад тилаб қоламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати: Шарофиддин Амриддинов олтин медални қўлга киритди