
Фото: Getty Images
Британиялик Тайсон Фюри ва украиналик Олександр Усик ўртасидаги бокс жанги вақтида тарихда биринчи марта сунъий интеллект асосида ҳакам ишлайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Бош кўнгилочар бошқармаси раиси Туркий Ол Аш-Шайх маълум қилди.
Фюри ва Усик ўртасидаги реванш жанги 21 декабр куни Ар-Риёзда бўлиб ўтади.
«Биринчи марта жангни сунъий интеллект бўйича ҳакам назорат қилади, бу тарафкашлик ва инсон хатосидан холи бўлади. Расмий натижаларга таъсир қилмайдиган ушбу инновацион тажриба 21 декабр куни бўлиб ўтадиган асрнинг энг йирик жанги вақтида дебют қилади», деб ёзди Ол аш-Шайх.
Фюри ва Усик ўртасидаги биринчи жанг 19 майга ўтар кечаси бўлиб ўтди ва украиналик боксчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониб, оғир вазнда (90,71 кг дан юқори) мутлақ жаҳон чемпионига айланди.
Ҳозир Усик мутлақ жаҳон чемпиони эмас, у Халқаро бокс федерацияси (IBF) камаридан воз кечган.
37 ёшли Усик профессионал рингдаги 22 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. 36 ёшли Фюри фаолиятидаги илк мағлубиятини Усикдан қабул қилиб олди. Бунгача унинг ҳисобида 35 та жангда 34 та ғалаба ва 1 дуранг бор эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар