
Қишки трансферлар ойнасида легионеримиз Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар сони ортиб бормоқда.
"L’Équipe" нашри берган маълумотга кўра, унга айни вақтда "Манчестер Сити", ПСЖ ҳамда "Атлетико" каби гранд клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида "Ланс" клуби футболчимизни фақатгина 30 миллион евролик таклиф тушган тақдирдагина сотишга тайёрлигини маълум қилган.
Аввалроқ, унга "Тоттенхэм" ҳамда "Ньюкасл" каби жамоалар қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлганди.
Жорий мавсумда Ҳусанов "Ланс" сафида жами 15 та беллашувда 1129 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. Унинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 12 миллион еврони ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар