Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббий Вадим Абрамов билан келишув узайтирилганини расман эълон қилди.
"Вадим Карленович бош мураббийлигидаги жамоамиз 2024 йилги мавсумни муносиб тарзда ўтказди. Тажрибали мутахассис қўл остида клуб натижа ва футболчиларнинг ўсиши жиҳатидан ҳам муваффақиятли одимлай олди. Клуб раҳбарияти буларни инобатга олиб, Вадим Абрамов билан шартномани яна икки йилга – 2026 йилнинг охиригача узайтирди.
Вадим Карленовичга "Динамо" жамоасини Суперлигада рақобатбардош жамоага айлантириш, янги номларни кашф этиш ва кўзланган мақсадларни забт этиш йўлида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!", — дейилади клуб хабарида.
Манба: "Динамо" матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади