Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” чемпионатнинг 17-турида “Астон Вилла” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу манчестерликларнинг сўнгги 12 та учрашувда 9-мағлубияти бўлди.
Учрашувдан кейин жамоанинг энг зўр тўпурари мағлубият учун энг аввало ўзи айбдор эканини айтди.
- "Мағлубиятга ким айбдор? Энг аввало, мен. Доим ўзимга қарайман. Мен етарли даражада яхши ўйнамадим ва имкониятлардан унумли фойдалана олмадим. Мен яхшироқ ўйнашим керак.
Мен бундан ҳам кучли ўйнашим кераклигини тушуниб турибман. Янги даражага чиқишим керак. Чунки ҳозирги ўйинларим ғалаба қозониш учун етарли бўлаётгани йўқ", - деди Эрлинг Холанд.
Норвегиялик ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг сўнгги олтита учрашувида атиги битта гол урди холос. Жами бу мавсум 24 та учрашувда 18 та тўп киритган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди