date
views 153

Пеп Гвардиола футболчилар илтимосини оммага етказди

Пеп Гвардиола футболчилар илтимосини оммага етказди
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"га янги футболчилар кераклигини айтди. "Шаҳарликлар" 17 турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

- Агар уддалай олсак, январь ойида футболчилар билан шартнома имзолашимиз керак. Албатта, шундай қилиш керак. Майдон ўртасида муаммоларимиз бор.

- Назаримда, ҳаттоки жамоадаги ўйинчиларнинг ўзлари ҳам трансферлар ҳақида ўйлашаётгандек: "Биз бир неча ўйинчи билан шартнома имзолаймизми? Илтимос!


Қайд этиш лозим Гвардиола шогирдлари "Эвертон" билан бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Клуб ноябрь ойидан буён ўз дарвозасидан жами 26 та тўп ўтказиб юборган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гвардиола футболчилар илтимосини оммага етказди