Аббосбек Файзуллаев — Ўзбекистон ва Россиянинг энг ёрқин футболчиларидан. 21 ёшли ҳужумкор футболчи ёш бўлишига қарамай, бугунги кунда ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ҳисобланади.
2024 йилда легионеримиз Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси сингари индивидуал совринларни қўлга киритди.
Яқинда Аббосбек Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб қайтариб, интервью берди. Қуйида мазкур интервьюнинг давомини ўқишингиз мумкин:
— Ўзбекистон Президенти билан суратингни кўрдик. Президент билан гаплашганмисан?
— Ҳа, икки марта. Биз 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолиб чиққанимизда, у киши кубокни бизга ўзлари топширдилар.
Шавкат Мирзиёев Президент сифатида илк бор футбол учрашувига келганди. Президентимиз қўлидан бош совринни олиш – икки карра фахрдир.
Иккинчи маротаба шу йили Олимпиададан кейин учрашдик. Президент мен ва яна икки йигит – Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳусниддин Алиқулов билан учрашди.
— Нима деди?
— У киши ҳақиқатан футбол томоша қиладилар. Муваффақиятларимизни кузатиб боради. Менга “Сенга тўп тушганида, дарҳол хавфли вазият кутаман. Ота-онангга раҳмат, тўхтама”, деган эди.
Буни ота-онамга айтганимда, бахтдан “еттинчи осмонда учишди”.
— Сен Ҳусанов дединг. Бу ПСЖга ўтиши ҳақида айтилаётган футболчими?
— Ҳа. Бу йигит яқинда Беларусь чемпионатида ўйнаб юрганди. Энди унга ПСЖ, “Тоттенхэм” каби гранд клублар жиддий қизиқяпти.
Бу терма жамоадаги ўйинлар футболчининг келажагига таъсир қилиши, яхши реклама эканидан далолат беради.
— Ҳусанов ҳақиқатан зўрми?
— Ҳа. Даражаси Европага бемалол тортади. Абдуқодир менинг яқин дўстим, кўп гаплашамиз, терма жамоа йиғинларида бир хонада яшаймиз. Мен унинг қандай йигит эканини ва нималарга қодирлигини яхши биламан.
Ҳусанов ҳар қандай топ-клубда ўйнаб кета олади. ПСЖ ва “Тоттенхэм” даражасидаги ўйинчи. Унда мутлақ ҳамма хусусиятлар – техника, куч-қувват, биринчи пас, барчаси бор. Тезлиги ҳақида айтмаса ҳам бўлади, у Ўзбекистоннинг энг тезкор ўйинчиси. Тезлиги даҳшат.
— Сендан ҳам тезкорми?
— Юз фоиз. Мен қисқа масофаларга яхши югураман. Ҳусанов қадамлари катталиги боис, узоқ масофани ҳам жуда тез босиб ўтади. Бир унинг тезлигини ўлчаган эдик – одатда, соатиги 35 километр тезликда югуради.
Давоми бор...
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”