“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси ҳозирда “Ан-Наср” клубида тўп тепаётган Криштиану Роналду “қироллик клуби” ва Саудия Про-лигаси ҳақида гапирди.
“Менга кўплаб одамлар жорий мавсум “қаймоқранглилар” жуда ёмон ўйин ўтказаётганини айтишди. Бироқ, биз турнир жадвалига қарасак “Реал” “Барса”дан юқорида эканлигини кўришимиз мумкин.
Саудия Про-лигаси ҳақида гапирадиган бўлсам, бу чемпионат Лига 1 дан кучли. Қолган клубларга хурмат сақлаган ҳолда айтаман, Францияда фақатгина ПСЖ клуби бор холос. Агарда гапимга қўшилмасангиз 38, 39 ва 40 градусда футбол ўйнаб кўришингизни тавсия бераман” – дея таъриф бериб ўтди португлиялик ҳужумчи.
Маълумот ўрнида, 39 ёшли форвард мадридликлар сафида 438 та учрашувда иштирок этиб, 450 та гол ва 131 та голли узатмага муаллифлик қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
100 нафар фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна қўшин жўнатишга тайёрланмоқда