АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Аёллар ўртасидаги дунё биринчилигида ягона вакиламиз Афруза Ҳамдамова (2188) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза 8 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 15-ўринни эгаллаб турибди. Тўққизинчи поғонадаги хитойлик гроссмейстер Тан Жонг Йи (2502) ҳисобида ҳам 5,5 очко бор.
Ҳамдамова кеча тунда ўтказилган 4 та турда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Афруза 7-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай,икки карра жаҳон чемпиони, блиц йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Валентина Гунина (FIDE, 2388)ни мағлуб этишни уддалади. У 8-турда қозоғистонлик гроссмейстер, блиц йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаева (2444) билан дуранг ўйнади. Бешинчи турда руминиялик Ирина Булмага (2378)дан устун келди.
Турнир жадвалида 8 имкониятдан 6,5 очко жамғарган хитойлик Жу Венжун (2536) қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
100 нафар фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна қўшин жўнатишга тайёрланмоқда