
"Шаҳарликлар" сўнгги 13та ўйиннинг 1тасида ғалаба қозонди ва айни пайтда АПЛ мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги инқироз ҳақида гапириб ўзи ва футболчилар ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.
"Баъзида ҳаммаси олдинроқ ва осонроқ ҳал бўлишини кутасан, аммо натижада кўп вақт керак бўлади, мен таслим бўлмайман. Мен шу ерда бўлишни хоҳлайман, вазиятни ўнгламоқчиман. Навбатдаги ўйинимиз "Лестер" билан, осон бўлмайди.
Жамоам қандай машғулот ўтказаётганини, қанчалик тайёрлигини кўряпман. Улар яна ғалаба йўлига қайтишини хоҳлайман" - деди "Манчестер Сити" устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар