АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати якунланмоқда.
Жаҳон чемпионатининг блиц, яъни тезкор шахмат баҳсларида саралаш босқич учрашувлари якунланиб, плей-оффга йўл олган шахматчилар маълум бўлди.
Афсуски, блиц гроссмейстерларимиз учун омадсиз келди. Ўтказилган 13 та партияда энг яхши натижамиз 8 очко ва 36-ўрин бўлди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақада Шамсиддин Воҳидов (2593) 13 имкониятдан 8 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 36-ўринни эгаллади.
Жавоҳир Синдаров (2628) ва Нодирбек Абдусатторов (2707) ҳам 8 очкодан тўплашди. Улар мос равишда 37 ва 39-поғоналардан жой олишди.
Жаҳонгир Воҳидов (2546) 7,5 очко билан 57, Муҳиддин Мадаминов (2471) эса 6,5 очко билан 87-ўрин билан кифояланди.
Ушбу натижа учун Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов 1562 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотини қўлга киритишди. Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Ўн уч тур якунларига кўра Топ-8`таликка кирган шахматчилар плей-офф босқичига йўл олишди. Бу гроссмейстерларнинг бари 9,5 тадан очко жамғаришди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра, FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Ян Непомняший биринчи ўринни эгаллади. Кучли саккизликка рапид баҳсларида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган 18 ёшли рус шахматчиси Володар Мурзин якун ясаб берди.
Бугун 1/4, 1/2 ҳамда ҳал қилувчи финал баҳслари ўтказилади.
1/4 финал жуфтликлари:
1. Ян Непомняший (FIDE) - Володар Мурзин (FIDE)
2. Уэсли Со (АҚШ) - Алиреза Фирузжа (Франция)
3. Фабиано Каруана (АҚШ) - Ян-Криштоф Дуда (Польша)
4. Магнус Карлсен (Норвегия) - Ханс Ниеманн (АҚШ)
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден Лионель Мессини Озодлик медали билан мукофотлади
“Ланс” клуби Абдуқодир Ҳусановни январда сотишга тайёр
Зеленский америкалик подкастер Фридманга интервю берди
Сурия давлат хизматчиларининг маошлари 400 фоизга оширилади
АҚШда темирйўл кўприги поезд ҳаракати вақтида қулаб тушди
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Сунъий интеллект бошқарувидаги янги дунё болалари
Unreal Engine 5’да яратилган Underground 2 ремастер: демо юклаб олишга тайёр