16:05 / 01.01.2025
52

Жаҳон чемпионати. Непомняшчий ва Карлсен блиц бўйича ғалабани бўлишиб олди

Жаҳон чемпионати. Непомняшчий ва Карлсен блиц бўйича ғалабани бўлишиб олди
Фото: FIDE
Россиялик шахматчи Ян Непомняшчий ва собиқ жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен блиц бўйича жаҳон чемпионати (ЖЧ) ғолиби бўлди. Мусобақа 31 декабр, сешанба куни Ню-Йоркда якунланди.

«Тарихда биринчи марта унвон... икки гроссмейстер ўртасида тақсимланади», — дейилади Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабарида.

Финал учрашувининг дастлабки икки партиясида Карлсен ғалаба қозонган бўлса, кейин Непомняшчий икки марта устун келди. Қўшимча учта партия дуранг билан якунланган. Натижада, норвегиялик россияликни унвон билан бўлишишга таклиф қилди.

«Албатта, бу осон бўлмади», деб тан олди Непомняшчий дастлабки икки партиядаги мағлубият ҳақида гапириб. «Мен унчалик пессимистик эмасдим. Албатта, бу энг яхши бошланиш эмас эди, лекин қачон имкон бўлса, ўйнашга ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан», — дея қўшимча қилди у.

«Ҳамма, албатта, биз чарчаганимизни ва асабийлашганимизни тушунади, баъзиларга ёқади, бошқаларга эса ёқмайди. Лекин шундай бўлади!» — дея Карлсен якуний натижа ҳақида фикр билдирди.

FIDE Карлсен туфайли дресс-код қоидаларини юмшатди

Илгари Карлсен кийиниш қоидаларини бузгани учун дисквалификация қилинган эди — у ўйинга жинси шимда борди. Бунга жавобан норвегиялик FIDE турнирларида кейинги иштирок этишдан бош тортди. Унинг раҳбари Аркадий Дворкович, охир-оқибат, қоидаларни бироз юмшатишга имкон берди, бу эса дресс-коддан «кичик оғишларга» йўл қўйди. Шундан сўнг Карлсен ўйинга қайтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт