date
views 215

Блиц бўйича жаҳон чемпионати. Ҳамюртларимиз нечанчи ўринларни банд этди?

Блиц бўйича жаҳон чемпионати. Ҳамюртларимиз нечанчи ўринларни банд этди?
25 декабрдан 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк штатида шахмат спорт тури доирасида "Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати" турнири ўтказилиши режалаштирилганди.

Бир неча кун аввал мазкур турнирда рапид баҳслари ортда қолган бўлса, бугун блиц йўналишидаги ўйинлар ҳам ўз якунига етди. Унда ҳамюртларимиз қуйидаги поғоналарни банд этди:

36-ўрин — Шамсиддин Воҳидов 8 очко билан 1,562 АҚШ доллари;
37-ўрин — Жавоҳир Синдаров 8 очко билан 1,562 АҚШ доллари;
39-ўрин — Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан 1,562 АҚШ доллари;
57-ўрин — Жаҳонгир Ваҳидов 7.5 очко;
87-ўрин — Муҳиддин Мадаминов 6.5 очко.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт